Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз сафига қўшилди. Шомуродов ва Сергеевчи?

Бугун Сречко Катанец бошлиқ Ўзбекистон терма жамоаси "Жар" стадионида Туркманистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди. Мазкур йиғинга "Нижний Новгород" сафида ҳаракат қиладиган ҳимоячи Иброҳимҳалил Йўлдошев термамиз  сафига келиб қўшилди ва машғулот олиб борди. Игорь Сергеев ва Шомуродов эса ҳали келмади.

"CAFA"ни яхши мусобақа бўлади деб ўйлайман. Терма жамоамизнинг ўзига яраша кучи бор. Энг катта мақсадимиз турнирда ғолиб бўлиш. Қўлдан келганича мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Аммо рақибларимиз ҳам турнирни ютиш учун келяпти. 

Клубингиз "Нижний" сафида дастлабки ўйинларда бошланғич таркибда тушаётган эдингиз, бироқ сўнгги беллашувларда захирада қолиб кетяпсиз. Бу нима билан боғлиқ?

Тўғри, бошида асосий таркибда тушаётган эди. Бизда мавсум давомида 3 та мураббий алмашди ва менимча шу билан боғлиқ. 

Туркманистонга қарши бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Бу баҳсда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - деди Йўлдошев.

Шунингдек, Уммонга қарши асосий таркибда ҳаракат қилган Остон Урунов машғулотда қатнашмади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси "CAFA Nation's Cup" турнири доирасидаги навбатдаги баҳсни Туркманистонга қарши ўтказади. Ушбу беллашув 14 июнь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!