Иброҳимович: Башарангни бежаб қўяман!

Айни пайтда Италия В сериясида “Самбенедеттезе” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 36 ёшли аргентиналик ҳужумчи Макси Лопес “Милан”да ўйнаган пайтда Златан Иброҳимович билан 2012 йилда юзага келган можаро қандай бўлганини айтиб берди.

- Биз “Парма”га қарши ўйнаётган эдик. Мен жарима майдончасидаги Златанга пас бердим. У ҳатто жойидан қимирламади ва тўп ўтиб кетди. У бирдан менга бақира кетди. У тўп унинг оёғига келиб тушиши кераклигини айтди. Мен эса, пас яхши бўлганини ва у зарба бериши мумкинлигини таъкидладим.

Ўйиндан сўнг, Златан жанжаллашишини кутгандим. Йўқ, у индамади. Орадан бир неча кун ўтди. Ҳаммаси жим-жит. Кейин Чемпионлар лигасидаги ўйинимиз олдидан олдимга келиб, шундай деди: “Менга ёқиб қолдинг, аргентиналикларнинг ўзига хос характери бор, улар ўзлари тўғри деб ўйлаган нарсани айтади. Лекин кейинги гал яна шунақа қилсанг, башарингни бежаб қўяман”, - деб эслайди Макси Лопес.

Орадан анчагина вақт ўтган бўса-да, Златан Иброҳимович ҳозир яна “Милан” сафида тўп тепмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар