Иброҳимович ўрнига янги юлдуз келади

  • 19 May 00:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Милан” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида фахрий футболчи Златан Иброҳимович ўрнини боса оладиган ҳужумчи оладиган бўлди.

Tecno

Миланликлар нишонида аргентиналик тўпурар Мауро Икарди бор. Бу футболчи А Серияда ўйнаш тажрибасига эга. У ўз вақтида, “Интер”да порлаган ва кейинчалик ПСЖга ўтиб кетган эди.

“Милан” Мауро Икарди кейинги беш йилда жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида тўп тепишини истамоқда.

Икардининг ўзи ҳам Париж клубини тарк этиб, Италияга қайтиш фикрини илгари сурмоқда. Чунки ҳужумчи ПСЖдаги кучли рақобат туфайли ўзи истаганидек ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Жорий мавсумда Икарди 19 та учрашувда майдонга тушиб, еттита гол урди.

Comments

You must be logged in to commet!