Иброҳимович янгиланмайдиган рекорд ўрнатди

Италия А Сериясининг 28-турида “Фиорентина” ўз майдонида “Милан”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйинда ҳисобни очган Златан Иброҳимович лига тарихига киритилди.

Учрашув ўтказилган куни 39 ёшу 169 кунлик бўлган швециялик ҳужумчи мавсумдаги голлари сонини 15 тага етказди ва А Серияда бир мавсумда 15 та гол урган энг ёши катта футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

Юқори спорт формасини ушлаб турган ва рақиблар дарвозасини кўп ишғол қилаётган Златан узоқ муддатли танаффусдан сўнг Швеция терма жамоасига ҳам таклиф этилди. Қария ҳужумчи ўз юртининг бош жамоасига 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқишида ёрдамлашиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!