Иброҳимхалил Йўлдошев: Ҳимоячи бўлишимга қарамай, ҳужумкор ўйинни ёқтираман

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган АГМК ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. "Шерлар"нинг 3-голига муаллифлик қилган Иброҳимхалил Йўлдошев ўйиндан кейин SPORTS.uz сайтига интервью берди.

"Бу муҳим ўйин эди. Сабаби, АГМК анча кучил жамоа. Улар ўтган мавсумда ҳам кучли учликка кирганди. Бугунги баҳсда мураббийнинг юкламаларини тўлиқ бажардик. Рақиб икки турда ажойиб ўйин кўрсатганди, биз билан ҳам ёмон ўйнамади. Ҳатто, иккинчи бўлимда уларда кўпроқ имконият бўлди.

Ҳимоячи бўлишимга қарамай, ҳужумкор ўйинни ёқтираман. Шу сабабли, голлар уриб келяпман. Ҳар битта ҳужумда қатнашгим келади. Барибир мен учун ҳимоя чизиғида ўйнаш қулай. Мураббий Дубайдаги йиғинда мени ярим ҳимояда ҳам синаб кўрганди. Қаерга қўйса, ўша ерда ўйнаб кета оламан.

Жамоага янги келганлар анча қўшилиб кетди. Азиз Турғунбоев мана бугун гол урди ҳамда голга ассистентлик қилди. Сардор Рашидов ҳам ўзининг эски формасига қайтмоқда. Бизда кучли жамоа йиғилган. "Пахтакор" доимгидек чемпионлик учун курашади", - дейди футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!