Иброҳимхалил Йўлдошев: "Женоа"дан таклиф бўлган эди, аммо...

Айни дамда, "Нижний Новгород" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Иброҳимхалил Йўлдошев билан суҳбатлашдик. РПЛда тўп сураётган легионеримиз мухлисларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.

опш45опш4о4п

"Нижний Новгород" клуби сизни қандай қарши олди? Жамоага киришиб кетиш учун қандай тўсиқларни енгиб ўтишга тўғри келди?

- Жамоа мени яхши кутиб олди. Ўйлашимча, бунга асосий сабаб Кержаков мени ўз жамоасида кўраётгани бўлган. Борганимга икки кун бўлганига қарамай, биринчи учрашувнинг ўзидаёқ асосий таркибда майдонга тушдим. Ҳеч қандай муаммосиз коллективга қўшилиб кетдим. Тўғри, фаолиятимда илк бор легионерга айланганим учун кўникиш осон бўлгани йўқ. Айни дамда, жамоага тўлиқ киришиб кетдим.

РПЛ даражаси қандай? Замонавий лига Ўзбекистон чемпионатидан қай даражада олдинлаб кетган экан?

- Россия чемпионати ўзимизникидан анча кучлироқ. Биринчи навбатда, лигада тўп сурувчи футболчилар ўртасидаги фарқ жуда катта. Бу ерда Европанинг кучли терма жамоалари аъзолари ҳаракат қилади. Мураббийларнинг футболга қараши ҳам ранг-баранг. Ҳар бир беллашувда ўзим учун янгилик кашф этяпман. Темпда ҳам фарқ жуда катта. РПЛда ўйин тезлиги, контактлар ва жисмоний тайёргарлик биринчи планга кўтарилади. Агар барча аспектларда яхши тайёргарликка эга бўлмасангиз, бу ерда тўп суриш жуда мушкул.

п3ў4лпў34лўпл34_1

Сиз таниқли собиқ футболчи Александр Кержаков қўл остида ҳаракат қиляпсиз. Айтингчи, у билан футбол ҳақида суҳбатлашиб турасизми? У қандай инсон ва қандай мураббий?

- Александр Кержаков жуда босиқ инсон. Тез-тез суҳбатлашиб турамиз, аммо яқин дўстмиз, деб айта олмайман. У ўз ўйин фалсафасига эга кучли мутахассис. Ўйинлардан олдин бизга керакли кўрсатмаларни содда ва тушунарли тарзда тушунтириб беради. Машғулотларда қаттиққўл бўлишига қарамай, ҳаётда позитив инсон. Биз билан тез-тез ҳазиллашади. Чинакам профессионал.

Режаларингиз қандай? "Нижний Новгород"да яна қанча қоласиз? Умуман олганда, клубдаги фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?

- Клубим билан бир йиллик шартнома имзолаганман. Ҳозирча, бу ердаги барча нарса мени қониқтирмоқда. Ички муҳит, кучли чемпионат, яхши мураббий ва кучли жамоадошлар. Ўйлашимча, "Нижний Новгород"га ўтиш фаолиятимдаги янги қадам бўлди. Ҳозирча, бошқа жамоа ҳақида ўйламаяпман. Олдинда муҳим баҳслар жуда кўп. Мени мавсумнинг қолган қисмини кўнгилдагидек ўтказишдан бошқаси қизиқтирмаяпти. Қолганини вақт кўрсатади.

Ўзбекистон терма жамоасига тайинланган янги мураббийи Сречко Катанец ҳақида қандай фикрдасиз? Унинг танлови тўғри бўлдими?

- Сречко Катанец жуда қаттиққўл мутахассис экан. Биринчи машғулотидаёқ буни ҳаммага тушунтирди. У футболчилардан нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам тариб-интизомни талаб қилмоқда. Шунингдек, кучли жамоа қуриш учун аъло даражадаги ички муҳитни ҳосил қилмоқчи. Ҳозир Катанец бизни кучли жамоага айлантириш йўлида меҳнат қилмоқда.

п3ў4лпў34лпў

Сизни Италияда кутишмоқда. Тил ўрганишни бошладингизми? А Серияга ўтишга тайёрланяпсизми?

- Италияга ўтиш борасида ҳали аниқ қарор қабул қилганим йўқ. Менда Италияга ўтиш борасида таклиф бўлган эди. Бу қарор ҳақида бош қотираётган пайтимда, пареллел равишда "Нижний Новгород"дан ҳам таклиф келиб тушди. Аввалига ўзимизга яқинроқ бўлган РПЛда легионер бўлишга қарор қилдим. Секин-аста ишончли тўп суриб, янада кучлироқ чемпионатга йўл олишни олдимга мақсад қилиб қўйганман. Тўғриси, тил ўрганишни ҳали бошлаганим йўқ. Насиб қилса, тез орада инглиз тили дарсларини олишни бошлаш режамда бор.

"Женоа" билан оғзаки шартнома имзолаганингиз борасида миш-мишлар юрибди. Бу ростми?

- Бу ҳақда миш-мишлар жуда кўп бўлди. Менимча, ҳар қандай футболчи билан бунақаси содир бўлиб туради. Бу ёқимли ҳолат. Ростини айтсам, "Женоа" билан ҳеч қандай оғзаки шартнома имзоламаганмиз. Турли сайтларда улар мени қўлга киритишдан аввал бир йил РПЛда тўп суришимни сўрагани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бу нотўғри. Таклиф бўлгани рост, аммо "Женоа"га йўл олиш учун "Нижний Новгород" билан шартнома имзоламаганман. Бу клубда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лучше Насаф
24/11/2021 09:06
San bir tynsan