Иброҳимхалилнинг дўсти “Челси”га кетмоқчи
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев Россия премьер-лигасида “Пари Нижний Новгород” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётганидан хабарингиз бор. Легионеримизнинг жамоадоши Тимур Сулейманов фаолиятини “Челси”да давом эттириш орзусида эканини маълум қилди.
22 ёшли ҳужумчи аввалига Москванинг “Динамо” клуби вакили Арсен Захарян “Челси”га ўтадиган бўлса унга ҳавас қилишини айтди.
Кейин эса “Челси” ўзининг севимли клуби эканини ва келажакда “Стэмфорд Бридж”га кўчиб ўтиш нияти борлигини яширмади.
- Захарян билан ажойиб тандем бўлардик, - деди Тимур Сулейманов.
Бундан ташқари, Тимур Сулейманов биринчи вазифаси Нижний Новгород жамоаси асосий таркибидан муқим жой олиш эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” Арсен Захарян трансферини якунлаш бўйича келишувга эришилган эди. Бироқ, трансфер ойнаси ёпилиши арафасида Россия футболчиси учун пул ўтказиш муаммо бўлиб қолди.
Фикрлар