ICF "Пaриж-2024" учун спринт баҳслaрини ўткaзиш таклифини берди
Кенгаш спортчилар учун Олимпиадада қатнашишга рағбат пайдо бўлишига туртки беради, дея ҳисоблаб, шу қарорга келди. ХОҚ 2024 йил Парижда байдарка ва каноэда эшкак эшувчилар учун квоталарнинг бир қисмини қисқартирган бўлса-да, спортчилар ҳали ҳам Олимпия лицензияси учун курашиш имконини сақлаб қолишди.
Шунингдек, бу спортчиларга мусобақадаги имкониятини икки баравар ошириб, медаллар учун курашишига йўл очиб беради. ICF каноэ-спринт бўйича таклифини "Париж-2024" ўйинлари дастури доирасида ХОҚ Ижроия Кенгашига кўриб чиқиш учун бугун – 7 декабрь куни тақдим этади.
Париж ўйинларида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида К1 200 мусобақалари бўлмайди. Ўзгаришлар натижасида К2 1000 ва C2 1000 баҳслари эркаклар ўртасидаги 500 метрлик мусобақага айланади.
Эркаклар ва аёллар ўртасида К4 500 мусобақаси бўлиб ўтади. Эркаклар учун К1 1000, аёллар учун C1 1000 м ва К1 500 мусобақалари ўзгаришсиз қолади.
Кейинги йил Токио Олимпиадасида биринчи марта бўлиб ўтадиган C1 200 ва C2 500 аёллар пойгалари Париж-2024 учун ўзгаришсиз киритилади.
Шунингдек, ICF кенгаши 2021 йилги ICF SUP жаҳон чемпионати доирасида фойдаланиладиган доимий эшкак эшиш қоидаларини, қочқин спортчиларга халқаро миқёсда мусобақалашишига имкон берадиган янги кўрсатмаларни ҳамда янгиланган антидопинг кодексини тасдиқлайди.
Фикрлар