"Ичи қора" французлар ошкор бўлди
Бензема Франция терма жамоасининг деярли барча футболчилари билан муносабатларни бузди, бунга фақат Карим айбдорми ёки йўқлигини айтиш қийин.
Маълум бўлишича, Бензема Аргентина терма жамоасига қарши жаҳон чемпионати финалида ўйнамоқчи бўлган ва Дешамга ўз хизматларини таклиф қилган, бироқ тўрт нафар футболчи бунга қарши чиққан, деб хабар беради ITASportPress.
Улар — Антуан Гризманн, Уго Льорис, Оливье Жиру ва Поль Погба. Бунга қарама-қарши равишда Бенземанинг бор-йўғи беш нафар француз вакиллари, жумладан, Мбаппе билан ҳам озми-кўпми нормал муносабатлари бўлган. Шунингдек, Рафаэль Варан ва Маркус Тюрам ҳам "олтин тўп" соҳибини финалда ўйнашини хоҳлаган.
Фикрлар