Иэн Гэрри Нил Мэгнини мағлубиятга учратди. У жангдан кейинги интервьюда нималар деди?!
Иэн Гэрри Нил Мэгнини мағлубиятга учратди. У жангдан кейинги интервьюда нималар деди?!
Айни дамда давом этаётган UFC 292: Sterling vs. O‘Malley турнирида ирландиялик ўрта вазн жангчиси Иэн Гэрри (13-0) рақиби Нил Мэгнини (28-12) очколар ҳисобига кўра (30-26, 30-26, 30-24) мағлубиятга учратди.
Унинг жангдан кейинги октагон интервьюси:
"Мен олдин ҳам айтганман. Октагонга чиқар эканман ҳар доим доминант бўлиб ғалаба қозонаман. Менинг рақибим энг тажрибали UFC жангчиларидан бири. Бугун унинг промоушен таркибидаги 31-жанги. Аммо, менга қарши жангда у ҳудди биринчи марта бу октагонни кўргандек жанг қилди. Мен ҳеч қанақа сюрпризларни кутмадим. Ўзимни босиқ тутдим ва вақтимни кутдим. Баъзан жангчилар нокаутга интилиб ўзлари нокаутга йўлиқиб қолишади. Бугун менинг доминантлигим - бу менинг нокаутим. Мен уни зарарладим, мен унинг жангдан олдинги ҳар битта айтган гапи учун ҳисоб сўрадим ва мана мен ўрнатган адолат.
Шундай қилиб, қалай Бостон?! Жангим сизларга ёқдими?! Мен сизларни яхши кўраман. UFC менга энди топ-10 рақиб бер! Мен 24 ёшдаман ва бу вазнда ўзимни энг зўр стойка жангчиси эканимни исботлашим шарт. Биласизки, бу вазнда жаҳоннинг энг зўр стойка жангчиси Стивен Томпсон бор. Хоҳлаган пайтингиз, хоҳлаган турнирингизда, беш раундлик жангда менга "Вандербой"ни беринг ва мен ҳаммага ўзимни янги авлод жангчиси эканимни исботлайман!"
Фикрлар