Игорь Голбан Қаршига кетяпти!

Айни пайтда эркин агент бўлиб турган Игорь Голбан фаолиятини "Насаф"да давом эттиради. SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев бу ҳақида ўз телеграм каналида хабар берди.

Игорь Голбан янги мавсумни "Насаф" сафида ўтказади. Химоячи айни дамда Қаршида. Томонлар келишувга эришиб бўлган.

Бундан ташқари, Зоран Марушич хам "Насаф" баъзасига етиб келган.

"Аждарлар" тез орада футболчилар билан контракт имзолайди", - дейилади хабарда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Арсенжан
05/01/2024 14:21
Уткир Юсупов ва Азим ахмедов хам Навбахордан кетса ички мухит яхши булади