Игорь Сергеев Қозоғистонда хет-трикка эришди. Барча голлар видеоси

Бугун Қозоғистон Премьер-лигасида 10-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Игорь Сергеев фаолият олиб борадиган "Актобе" жамоаси сафарда "Жетису"га қарши баҳс олиб борди ва 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Эътиборлиси, мазкур беллашувда Сергеев рақиб дарвозасига 3 та тўп киритиб, хет-трикка эришди ва жорий мавсумдаги голлари сонини 6 тага етказиб олди.

Қозоғистон Премьер-лигаси. 10-тур

"Жетису" - "Актобе" 1:5

Голлар: Равиль Атиханов (7) - Юрий Перцух (10), Игорь Сергеев (31, 71,74), Боян Дубайич (60)

Четлатишлар: Филип Иполе, 29 (иккинчи сариқ) - Армен Манучарян, 5 (қизил карточка).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар