Игорь Сергеев Тиаго Безерра ва Драган Черандан олдинда

5 ноябрь куни Суперлига 18-туридан қолдирилган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади. "Пахтакор" матбуот хизмати Тошкент дербисида энг кўп гол урган футболчилар ҳақида маълумот тақдим этди.

Дербиларда энг кўп гол урган ўйинчи Игорь Сергеев бўлиб турибди. Игорь ҳозиргача 8 марта "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилган. Бразилиялик Тиаго Безерра эса 5 бор "қалдирғочлар" дарвозасига гол урган. Достон Ҳамдамов ҳисобида эса 4 гол мавжуд. У 3 голини "Бунёдкор" ва бир тўпини "Пахтакор" учун киритган. Достон ҳар икки жамоа учун гол урган ягона футболчи саналади.

Жамшид Искандеров ва Драган Черан эса 3тадан тўп муаллифига айланган.

"Бунёдкор" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари
8 - Игорь Сергеев
5 - Тиаго Безерра
4 - Достон Ҳамдамов
3 - Жамшид Искандеров, Драган Черан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)