Игор Сергеев ва Егор Кримец “Пахтакор” машғулотларида
Ads

“Пахтакор” сешанба кунидан янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. “Пахтакор” стадионида футболчилар илк машғулотни ўтказишди.

Биринчи йиғинда қатнашаётган футболчилар рўйхати қуйидагича:

Александр Лобанов, Никита Рибкин, Ботир Эргашев, Умид Ҳамроев, Шоҳрух Раимов, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Аббос Отахонов, Остон Ўрунов, Жамшид Болтабоев, Георгий Аҳмедов, Ҳожиакбар Алижонов, Хушнуд Авилов, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов, Алишер Мирзаев, Шерзод Каримов, Жамшид Искандеров, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Соҳибов, Темур Толипов, Азиз Суюнов, Саиджамол Давлатжонов, Достон Иброҳимов, Жасур Яхшибоев, Суҳроб Нуруллаев, Жамшид Юсупов, Игорь Сергеев, Жасур Ҳакимов, Андрей Сидоров, Акобир Тўраев.

Аднан Ораховац  январь ойи бошида машғулотларга қайтади. “Бейжинг Гуан” ҳимоячиси Егор Кримец жисмоний ҳолатини сақлаш мақсадида машғулотларимизда қатнашиб туради.