Игор Тудор: "Бизга кўпроқ меҳнат ва вақт керак"
"Тоттенхэм Хотспур" бош мураббийи Игор Тудор АПЛ 27-турида "Арсенал"га қарши учрашувдаги (1:4) мағлубиятдан сўнг фикр билдирди.
"Ҳозир шундай формада бўлган жамоага қарши ўйинни оғир бошладик. Жисмоний жиҳатдан улар бошқа даражада эди, шунинг учун уларни табриклайман. Улар анча яхшироқ ўйнади ва ғалабага муносиб бўлди. Мен жамоамда ишлашга бўлган иштиёқни кўрдим, аммо бу етарли эмас экан.
Сешанба куниёқ жиддий ишлашимиз кераклигини англадим. Айни пайтда жамоада муаммолар кўп. Ягона йўл – ҳар куни машғулотларда меҳнат қилиш ва камтар бўлиш. Биз янада тажовузкор ва ихчам ўйнашимиз керак. Энг муҳими шу.
Бир жамоа билан бошқалар ўртасида фикрлаш тезлигидаги фарқни кўряпсиз. Биз буни ўзгартиришимиз шарт. Мен бунга қодир футболчиларни кўрдим, лекин бизга вақт керак. Тушиб кетиш ҳақида ўйлаш ҳеч кимга фойда бермайди", – деди Тудор.
Фикрлар