Игуаин: Голимни Гаттузога бағишлайман
Ads

Кеча бўлиб ўтган СПАЛга (2:1) қарши ўйинда ғалаба голига муаллифлик қилган “Милан” ҳужумчиси Гонсало Игуаин ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу жуда муҳим гол ва ортда қолган бир нечта ўйинларда кўплаб очколарни йўқотганимизни инобатга олсак, бу энг муҳим 3 очко. Энди биз оиламиз билан хотиржам дам олсак бўлади.

Шубҳасиз, мухлислар мендан жуда катта нарсалар кутишмоқда. Мен “Милан”га ушбу лойихага ишонганим учун келдим ва бундан кейин ҳам мана шу руҳда давом этаман.

Гаттузо ҳамиша мени қўллаб-қувватлади, у ҳар доим ҳалол бўлган. Ушбу голни унга бағишлайман”, - дейди аргентиналик футболчи.