Игуаин: Ҳозир Лаутаронинг ўрнида бўлиб қолишни хоҳламасдим. У нега бундай деди?
“Ювентус” форварди Гонсало Игуаин “Барселона”га ўтиши кутилаётган “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ҳақида гапирди.
“Бу жуда қийин вазият. 18 ёшимда “Реал”га “йўқ, раҳмат” демаганман.
Мен ҳеч кимнинг тарафини олмоқчи эмасман, лекин сизни “Барселона” ва Месси чақирганда, уни рад этиш жуда қийин. Мен ҳозир Лаутаро Мартинеснинг ўрнида бўлиб қолишни хоҳламаган бўлардим.
Лаутаро ҳозир ўсиш пайтида. У ёш бўлишига қарамай, “Интер” сингари катта жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланиб улгурди. У аллақачон Америка кубогида ўйнади ва голлар урди, у Аргентина терма жамоасининг марказий ҳужумчиси бўлиши учун барча фазилатларга эга”, - дейди Игуаин.
Фикрлар