Игуаин ва Агуэро Аргентина терма жамоасига чақирилмади

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони бўлажак ўртоқлик ўйинлари учун қуйидаги футболчиларни чақирди:

Дарвозабонлар: Ромеро, Рулли, Армани.

Ҳимоячилар: Отаменди, Мори, Пеццелья, Каннеманн, Фойс, Тальяфико, Франко, Бустос, Саравиа.

Ярим ҳимоячилар: Аскасибар, Паредес, Ло Чельсо, Васкес, Де Пауль, Перейра, Сальвио, Черви, Батталья, Агуна, Меза, Паласиос.

Ҳужумчилар: Павон, Г. Мартинез, Дибала, Икарди, Л. Мартинез, Корреа, Симеоне.

Қайд этиш лозимки, Сколани ушбу ўйинларга Гонсало Игуаин ҳамда Серхио Агуэро каби ҳужумчиларни жалб этмади. Месси эса шундоқ ҳам терма жамоадаги фаолиятида танаффус қилишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, “альбасетлар” дастлаб 11 октябрь куни Ироқ терма жамоасига қарши баҳс юритишса, орадан 5 кун ўтиб, яъни 16 октябрь куни Бразилия билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!