Игуаин ва Кальдара бугун
Ads

Ҳужумчи Гонсало Игуаин ва ҳимоячи Маттиа Кальдара бугун А Сериянинг 6-тури доирасида “Эмполи”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда “Милан”га ёрдам бера олмайди.

Клуб расмий сайти берган маълумотларга кўра ҳар иккала футболчида ҳам жароҳат бор ва шу боис бош мураббий уларни бугунги ўйинга жалб этмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Эмполи» – «Милан» учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.