Игуаин: “Ювентус” билан фахрланиш керак
Ads

 

“Ювентус” жамоасининг аргентиналик футболчиси Гонсало Игуаин “Тоттенхэм”га қарши (2:1) ЕЧЛ нимчорак финал жавоб ўйинидан кейин ўз фиркларини айтиб ўтди.

“Уэмбли”да имкониятни бой бера туриб, “Тоттенхэм”ни мағлубиятга учратган “Ювентус” билан фахрланиш керак. Биз учта мусобақа ғолиблиги учун курашда давом этяпмиз. Футболдан завқ олиб, шу руҳда давом этишимиз керак”, – деди Игуаин.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ўз майдонида “Тоттенхэм” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Жавоб баҳсида туринликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.