"ЖЧ-2026". Машҳур нашр Ўзбекистоннинг гуруҳ ғолиби бўлиш имкониятларини баҳолади

АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатининг барча иштирокчилари маълум бўлди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз тарихида илк бор мундиал йўлланмасига эга чиқди. “Оқ бўрилар” турнирнинг “K” гуруҳидан жой олиб, Португалия, Колумбия ҳамда Конго билан баҳс олиб боради.

Score 90 нашри эса жамоаларнинг гуруҳ ғолиби бўлиш имкониятларини баҳолаб чиқди. Унга кўра, Португалиянинг 1-ўринни эгаллаши эҳтимоли 64 фоизни ташкил этса, Колумбияники 32 фоиз деб кўрсатилган.

Гуруҳнинг яна бир вакили Конго имкониятлари 3 фоизга баҳоланган бўлса, Фабио Каннаваро шогирдларининг кўрсаткичи 2 фоизни ташкил этган.

Маълумот учун, мусобақа жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!