Игуаиндан фойда йўқ

“Наполи” матбуот хизмати Аргентинада юз берган Май инқилобининг 210 йиллигига бағишлаб, Неаполь шаҳри жамоасида ўйнаган аргентиналик чарм тўп усталарининг рамзий жамоасини тузиб чиқди.

Улар бу жамоага “Наполи” таркибида уч йил ўйнаб, 91 та гол урган ва 2015-2016 йилги мавсумда 35 та ўйинда 36 та тўп киритиб, А Серия рекордини ўрнатган Гонсало Игуаинни киритмади. Чунки неаполликлар Игуаиннинг “Ювентус”га ўтиб кетганини хоинлик билан тенглаштиришган.

Рамзий жамоа қўйидаги кўриниш олди.

Голкипер: Мариано Андухар;

Ҳимоячилар: Уго Кампаньяро, Федерико Фернандес, Роберто Айяла, Маурисио Пинеда;

Ярим ҳимоячилар: Даниэль Бертони, Хосе Соса, Хесус Датоло;

Ҳужумчилар: Диего Марадона, Роберто Соса, Эсекиэль Лавесси.

Райола италияликларга зўр ҳужумчи олиб келмоқда

Уни узоқроққа жўнатинглар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!