Икер Касильяс футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин

"Порту" дарвозабони Икер Касильяс март ойида футболчилик фаолиятини давом эттириш ёки эттирмасликка қарор қилади.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик дарвозабон ўтган йилнинг май ойидан буён юрагидаги муаммо сабаб майдонга қайтиши сўроқ остида турибди.

Футболчининг даволовчи шифокорлар бу масала бўйича қарорни баҳор ойининг бошларида маълум қилишмоқчи.

Касильяснинг даволаниши яхши кетаётганига қарамасдан унинг майдонга қайтиш эҳтимоли жуда паст. Агар майдонга қайтганида ҳам олдингидек юқори савияда ўйнаб кетишига шубҳа билан қаралмоқда. Шунингдек, Икер бутсасини михга илишига яна бир сабаб унинг оиласи билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Хабарларга кўра, 38 ёшли дарвозабон футболчилик фаолиятини давом эттирса ҳам океан ортига, МЛС чемпионатига йўл олиши кутилмоқда. Агар акси ҳолат юз берса у "Порту" клубида лавозимлардан бирини эгаллаши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!