Иккала ўйинда ҳам рақибини енга олмаган "Милан" Европа лигасининг чорак финалига чиқди (видео)

УЕФА Европа лигасининг 1/16 финал жавоб баҳсида “Милан” ўз майдонида “Црвена Звезда”ни қабул қилди.

“Сан Сиро”да кечган ўйинда кучлар тенг келди – 1:1. Дастлаб, 9-дақиқада Франк Кессье ўз голи билан “россонерилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 24-дақиқада Эль-Фарду Бен-Набухан ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа меҳмондаги ўйинда 2 та гол урган “Милан” чорак финалга йўл олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!