Икки аъзоси қизил карточка олган ўйинда

Ҳозиргина Италия А Серияси 27-туридан ўрин олган "Болонья" - "Ювентус" учрашуви якунланди. Унда туринликлар 2:0 ҳисобида меҳмонда ғалабага эришди. Ўйин мобайнида "кекса синьора" мураббийлар штаби вакили ҳакамга нисбатан билдирган ошкора эътирози учун майдондан четлатилди.

Шунингдек, захирадан майдонга тушган Данило баҳс якунланиши арафасида бир неча бор ўта хавфли ўйнади. Натижада, Жанлука Рокки уни майдондан четлатди.

Шу тариқа, "Ювентус" ҳисобидаги очколар 66 тага етди. Уларнинг таъқибчиси "Лацио" ушбу турда "Аталанта" билан ўйнайди.

Болонья

    А Серия 27-тур

    23/06/2020, 00:45

    0
    :
    2
    Тугади

    Ювентус

    • Криштиану Роналду 23'
    • Пауло Дибала 36'

    Стадион: Stadio Renato Dell'Ara 0 томошабин

    Бош ҳакам: Gianluca Rocchi

    45'
    90'

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)