Икки клуб Олисе атрофидаги вазиятни кузатмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» клуби Майкл Олисе билан шартномани узайтириш бўйича осон кечмайдиган музокараларга ҳозирлик кўрмоқда. Мюнхен жамоаси француз ярим ҳимоячисининг маошини сезиларли оширишга тайёр, аммо футболчининг ўзи янги шартномага махсус банд – белгиланган миқдордаги тўлов эвазига клубни тарк этиш имконини берувчи опцияни киритишни талаб қилмоқда.

Шу шароитда 24 ёшли Олисега бўлган қизиқиш ортмоқда. AS нашрининг Sport Bildга таяниб хабар беришича, вазиятни яқиндан кузатаётган клублар орасида «Реал» ва «Ливерпуль» ҳам бор.

Манбаларга кўра, агар трансфер бозорида Олисени қўлга киритиш учун реал имконият пайдо бўлса, «Реал» ҳам, «Ливерпуль» ҳам уни имзолашга уриниб кўришга тайёр.

Майкл Олисе ҳозирга қадар «Бавария» таркибида 114та расмий ўйин ўтказган. Ушбу баҳсларда француз футболчиси 50та гол урган ва 58та голли пас муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!