Икки кунда икки эътироз! Тожикистон ва Афғонистон “CAFA Nation's Cup”дан норози эканлигини яшириб ўтирмаяпти
Мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасидаги иккинчи тур ўйинлари ўз якунига етди. Унга кўра, Ўзбекистон муддатидан аввал финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Қирғиз Республикаси ва Эрон терма жамоалари иккинчи финалчи номини аниқлаш мақсадида майдонга чиқиб келиш лозим. Биз эса, ўтказилаётган турнир борасида меҳмон жамоалар фикрларига эътибор қаратмоқчимиз. Кеча Тожикистон термаси устози - Петр Сегрт Уммонга қарши ўйиндан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида кескин фикр билдирди:
"Биз барчасини қабул қиламиз. Бу ерда биз бор йўғи Тожикистонмиз холос. Биринчи ўйиндаги сув ичиб олиш учун берилмаган вақт, иккинчи ўйинда белгиланган иккита пеналти ва қизил карточка. Икки ўйинимиз ҳам кундузги вақтга тўғри келгани сабабли кучли иссиқда тўп сурдик. Ўзбекистон 3 ўйинни ҳам ўзи учун қулай вақтда ўтказади. Биз барчасига розимиз. Футболчиларимиз барчасига дош беради. Афсуски, ташкилотчиликдаги хатолар сабабли Ўзбекистонга қарши ўйинга кучимиз қолмайди. Шунга қарамай, ўзбек халқи бизни дўстона қабул қилганини айтишим шарт. Шу боис, бўлаётган воқеаларни сабаби нима эканлигини тушунмаяпман."
Эътиборлиси бу “CAFA Nation's" Cup мусобақасида юзага келган биринчи ёқимсиз таъриф эмас. Анча аввал Афғонистонлик журналист – Сабер Перзад ҳам ташкилотчилик борасида танқидий фикр билдирган. Бу ҳақида, эркин журналист – Александр Троицки хабар бермоқда.
Унинг манбаларга таяниб берган маълумотларига қараганда, Афғонистон терма жамоасини бошқа жамоалар сингари кутиб олишмаган эмуш. Машғулот майдони, овқатланиш ва меҳмонхоналар масаласида Қирғиз Республикасида муаммоларга дуч келгани айтилмоқда. Ёдингизда бўлса, биринчи турдаги баҳсда Афғонистон термаси устози ўйин тугашига бир дақиқа қолганида ҳакамликдан норози бўлганча, шогирдларини майдондан олиб чиқиб кетган эди.
Бу масалага сизнинг муносабатингиз қандай? Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!
Фикрлар
nega ular kunduzi o'ynashlari keragu biznikilar salqinroqda o'ynashlari kerak?
nega 21:30 yoki 22:00ga qo'yishmadi o'yinlarni? soqqa kam tushsa kerakda ... o`sha gap: O`zb tengdir)