Икки легионеримиз Премьер-лига чемпионлиги учун курашади

Қозоғистон Премьер-лигаси жамоалари мусобақада иштирок этадиган футболчиларини рўйхатдан ўтказмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки нафар аъзоси – Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқов янги мавсумни “Ордабаси” жамоасида бошлайдиган бўлди.

14754d3c5ba2c7af20342723b9287ed2

Шимкентликлар 2023 йилги мавсум учун 23 нафар ўйинчини қайдномага киритган. Улардан етти нафари легионерлардир. Ҳамюртларимиздан ташқари бу жамоа шарафини Африка, Жанубий Америка ва Европа қитъасидан келган чарм тўп усталари ҳам ҳимоя қилади.

Таркиб билан танишинг:

Дарвозабонлар:  Бекхан Шайзода, Кажимукан Толепберген, Муҳаммаджон Сейсен;

Ҳимоячилар:  Ғафуржан Суюмбаев, Темирлан Ерланов, Сергей Малий, Мамаду Мбоджи (Сенегал), Владислав Васильев;

Ярим ҳимоячилар: Шаҳбоз Умаров (Ўзбекистон), Асхат Тагиберген, Эльхан Астанов, Максим Федин, Муроджон Халматов, Радослав Петрович (Сербия), Акмал  Бахтиёров, Зикрилло Султонниязов, Еркебулан Тунгишбаев, Бернардо Матич (Хорватия), Виктор Брага (Бразилия);

Ҳужумчилар:  Ботирхан Тожибой, Всеволод Садовский (Беларусь), Бобур Абдухолиқов (Ўзбекистон), Айбар Жаксиликов.

Мутахассислар “Ордабаси” бу таркиб билан чемпионлик учун даъвогарлик қилишга қодирлигини таъкидламоқда. Кўпчиликни Бобур Абдухолиқов қизиқтириб қўйган. Бу ҳужумчимиз ўтган мавсумда Беларусь чемпионати қаҳрамони бўлди.

“Насаф” тарбияланувчиси Беларусь олий лигасининг энг яхши футболчиси, тўпурарлар пойгаси ғолиби сифатида эътироф этилди. Мавсумда 30 учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол ва еттита ассист билан чемпионатнинг энг фойдали ўйинчи бўлди.

Яна бир тарихий натижа – Беларусь чемпионатларида энг кўп гол урган хорижлик футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

Аслида Бобур Абдухолиқов Европанинг кучлироқ лигаларига ўтиши кутилган эди. Бироқ, 25 ёшли тўпурар “Ордабаси” таклифини қабул қилишга қарор қилди.

Шимкентликлар қишки трансферлар даврида Беларуснинг БАТЭ клубидан яна бир ўзбек футболчиси – Шаҳбоз Умаровни олиб келди. Ҳужумкор футболчимиз ўтган мавсумнинг иккинчия ярмини ижара асосида “Ордабаси”да ўтказиб, мамлакат кубогини қўлга киритганди. Олдига катта мақсадларни қўйган шимкентликлар Умаровни ҳам ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди ва буни уддалади.

Демак, ўзбекистонлик футбол ишқибозлари янги мавсумда Қозоғистон чемпионатида “Ордабаси”га мухлислик қилиши мумкин. Бундан ташқари, Премьер-лиганинг яна бир клуби – “Тобол” сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳам тўп тепади. Янги мавсумда тўпурарлар пойгасида терма жамоамизнинг икки вакили – Бобур Абдухолиқов ва Игорь Сергеев дуэлига гувоҳ бўламиз.

Бодуллл

Мамлакат кубогининг амалдаги  соҳиби бўлган ордабаси мавсумни “Ордабаси” 26 февраль куни Қозоғистон Суперкубоги учун Чемпион жамоа “Астана” билан бўладиган ҳал қилувчи баҳс билан очиб беради.

Премьер-лигадаги биринчи тур беллашуви 4 мартга белгиланган. Шу куни шимкентликлар ўз сайдонида “Каспий” билан беллашади.

Янги бош мураббий Шомуродовни алоҳида тилга олди

Ҳужумчимиз саккизта легионер билан бирга ўйнайди

Энди Шомуродовга бошқалар устозлик қилади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!