Икки легионеримиз "Рубин"нинг Туркиядаги йиғини учун қайдномага киритилди (фото)
Россиянинг "Рубин" клуби қишки танаффусдан фойдаланган ҳолда Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.
Биз учун аҳамиятлиси, қозонликлар таркибига бориб қўшилган икки легионеримиз ҳам жамоа билан йиғинга йўл олган. Клуб матбуот хизмати берган рўйхатда Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиевни кўришимиз мумкин.
"Рубин" 18 январь куни "Акрон", 21 январь санасида "Берое" жамоаларига қарши назорат учрашувларида майдонга тушади.
Фикрлар