Икки нафар боксчимиз жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди

  • 27 август, 2018, 08:48
  • 0
  • Бокс

Будапештда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида дастлабки ярим финалчилар аниқланди. Кеча ўтказилган чорак финал баҳсларида 6 нафар боксчимиз иштирок этиб, улардан икки нафар кейинги босқичга йўл олишди.

56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Абдумалик Халоков иккинчи раундда бразилиялик Суоза Дураэсни нокаутга учратган бўлса, 75 кг вазнда Наво Тамазов арманистонлик Рафаэль Ховханнисянга умуман имконият қолдирмади ва ҳақли равишда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Афсуски, Самардар Холмуродов (52 кг), Асадхўжа Муйдинхўжаев (60 кг), Жаҳонгир Раҳмонов (69 кг) ва Темур Мержанов (81 кг) рақибларига мағлуб бўлиб дунё биринчилигини муддатидан олдин якунлашди.

Бугун бўлиб ўтадиган беллашувларда яна бир нафар боксчимиз рингга кўтарилади. -91 кг вазн тоифасид Жавоҳир Тоғаймуродов ярим финал учун кечадиган жангда италиялик Винченцо Фиасчетти билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!