Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Ливерпуль" кутаётган истеъдодга "Бавария" кўз тикяпти

Бунақа ўйинчилар кам

«Штутгарт» марказий ҳимоячиси Финн Ельч атрофида Европанинг бир қатор клублари қизиқиши кучаймоқда.

Журналист Кристиан Фальк маълумотига кўра, «Ливерпуль» скаутлари немис футболчисининг ўйинларини яқиндан кузатиб бормоқда. Шу билан бирга, Ельчга нисбатан «Бавария» томонидан ҳам жиддий қизиқиш борлиги айтилмоқда.

Хабарларда таъкидланишича, Англия премьер-лигасининг яна бир неча клуби ҳам ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бироқ ҳозирча унинг Туманли Альбионга йўл олиши кам эҳтимолли вариант сифатида баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Ельч барча мусобақалар доирасида 12 та ўйин ўтказиб, бир голли узатма муаллифига айланди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион евро атрофида деб баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ