Икки теннисчимиз бугун чорак финал учун ўйнайди
Иқтидорли теннисчиларимиз Жўрабек Каримов ва Саидаъло Саидкаримов Грузияда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилаётган мусобақани ғалаба билан бошлашди.
 
Соврин жамғармаси 15,000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда Жўрабек беларуслик Владислав Жукни 6:1, 6:2 ҳисобида, Саидаъло эса россиялик Иван Михайлюкни 6:3, 6:1 ҳисобида таслим этди.
 
Шу тариқа бугун Ж.Каримов мусобақанинг иккинчи даврасида америкалик Деннис Успенский билан куч синашадиган бўлди, С.Саидкаримов эса бошқа бир америкалик теннисчи АЖ. Катанзаритини синовдан ўтказади. 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар