Икки вакилимиз жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди!

BEPUL PROPAN

Бугун Перуда давом этаётган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида бир қатор вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Қувонарлиси, улар орасида вакилларимиз ҳам бор.

Жумладан, аёллар ўртасида -59 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган Маржона Абдумуталова силтаб кўтаришда 102 кг натижа кўрсатиб бронза медалга сазовор бўлган бўлса, икки кураш якунига кўра 190 кг билан кумуш медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.

Шунингдек, эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган спортчимиз Хикматилло Хайдаров даст кўтариш машқида 154 кг тошни бўйсундирган ҳолда бронза медални қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!