Икки вундеркинд “Реал”ни танлади

  • 02 Jul 11:14
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Замонавий футболнинг янги авлоди етишиб чиқмоқда. Улар орасида “Лилль”нинг 18 ёшли ҳимоячиси Лени Йоро ва “Ривер Плейт”нинг 16 ёшли ҳужумкор футболчиси Франко Мастантуоно бор.

Tecno

Бу икки вундеркиндга Европанинг бир неча гранд клублари даъвогарлик қилмоқда.

Cadena SER нашрининг ёзишича, Лени ҳам, Франко ҳам тақдирини “Қироллик клуби” билан боғлашга қарор қилган.

Бу трансферларни амалга ошириш учун “Реал” мутасаддилари “Лилль” ва “Ривер Плейт” билан келишувга эришиши лозим.

Трансфер бўйича экспертлар Йорони 50 миллион, Мастантуонони 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!