Иккинчи медаль нақд. Абдумалик Халoков ярим финалда

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида чорак финаллар бошланмоқда.

-57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халoков иорданиялик Ишиш Юсуфга қарши рингга кўтарилади. Жанг 14:25 дан сўнг бошланади.

Боксчилар рингга чиқиб келмоқда. Ҳамюртимиз кўк либосда. Унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилади.

Абдумалик илк раундни ўз фойдасига ҳал қилди - 5:0.

Иккинчи раунд ҳам ҳамюртимизнинг фойдасига - 5:0.

Учинчи раундда ҳакамлар бир овоздан Халоковнинг устунлигини қайд этишди - 5:0. Якуний ҳисоб 5:0 боксчимиз ярим финалда. У ҳам камида бронза медали ва 50 минг долларни нақд қилди.

abdumalik-19

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!