Иккита гол урган Лукаку дарров шарт қўя бошлади
“Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукаку Англия премьер-лигасининг 36-турида “Вулверхэмптон” дарвозасини икки марта нишонга олди.
Энди бельгиялик ҳужумчи клуб хўжайинлари билан музокара ўтказиб, уларга ўз шартларини айтмоқчи.
Италиялик журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Лукаку жамоада қолишга тайёр ва бунинг учун мураббийлар штаби уни таркибнинг асосий фигурасига айлантириши керак.
Лукаку 97,5 миллион фунтга трансфер қилинганидан кейин Англия футболида ўзини кўрсата олмади. У кетишга тайёргарлик кўраётган эди. Энди ўзини премьер-лигага тўла мослашганини ҳис қила бошлади.
28 ёшли футболчи барча турнирларда 41 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 14 та гол ёздириб қўйди.
Фикрлар