Икром Алибоев миллий терма жамоага қайта чақирилиши ҳақида фикр билдирди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришди. Терма жамоага қайта чақирилган Икром Алибоев ЎФАнинг расмий каналига берган интервьюсида чақирув ва олдиндаги режалар ҳақида фикр билдирди.
"Терма жамоага чақирилганимдан жуда мамнунман. Ҳар бир ўзбек футболчиси учун миллий терма жамоа либосини кийиш катта шараф. Кўп йиллик танаффусдан сўнг қайта терма жамоага қайтганимдан хурсандман.
Айни пайтда машғулотлар асосан жисмоний ҳолатни яхшилаш ҳамда тўп билан ўйинни йўлга қўйишга қаратилган. Машғулотлар жуда қизиқарли ва юқори суръатда ўтмоқда. Миллий жамоа билан жаҳон чемпионатига бориш энг катта орзуларимдан бири", — деди Алибоев.
Маълумот учун, мазкур йиғин 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, миллий терма жамоа таркиби учун муносиб захира футболчиларни шакллантириш ҳамда ёш ўйинчиларга имконият бериш мақсадида ташкил этилмоқда.



Фикрлар