Икром Алибоевнинг жамоаси ОЧЛда қатнашади

Ҳамюртимиз Икром Алибоев фаолият олиб борадиган "Сеул" жамоаси сафарда "Тэгу"га қарши баҳс олиб борди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Алибоев беллашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракатланди.

Шу тариқа, "Сеул" ҳисобидаги очколар сони 56 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб, келгуси мавсум ОЧЛ сўнгги саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!