Илгари Бундеслигада бунақа қиммат ўйинчи бўлмаган

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Футболчиларнинг бозор қиймати бўйича маълумот бериб борадиган Transfermarkt портали навбатдаги янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, «Бавария» ярим ҳимоячиси Майкл Олисе Бундеслига тарихида янги рекорд ўрнатди.

24 ёшли француз футболчисининг баҳоси яна 10 миллионга ошди ва ҳозирда 180 миллион еврони ташкил этмоқда. Шу тариқа Олисе жаҳон чемпионатидан сўнг қайд этган ўзининг олдинги – 170 миллион евролик кўрсаткичини ҳам ортда қолдирди. Унга қадар Бундеслигада энг қиммат футболчи сифатида қайд этилган Эрлинг Холанд рекорди 150 миллион евро эди.

Жорий мавсумда Олисе жамоаси таркибида 9 расмий ўйин ўтказди ва уларда 9 та гол урди ҳамда 5 та голли узатма амалга оширди. «Бавария» сафида эса француз ярим ҳимоячиси ҳисобида 8 та гол ва 4 та голли пас бор.

Майкл Олисе шунингдек «Олтин тўп» мукофоти учун курашаётган 30 номзод рўйхатига ҳам киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!