Илҳом Мўминжонов: Дерби қизиқарли ўтди

Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” (1:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда “Нефтчи” матбуот хизмати хабар бермоқда,

“Бугун қизиқ дерби бўлди. Дуранга мос беллашув ўтказилди. Ўйин мухлисларга ҳам ёқди деб ўйлайман. Учрашув давомида хавфли вазиятлар кўп бўлмади.

Биринчи голдан сўнг “Нефтчи” шу ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнашини билардик. Шу сабабли гарчи мағлуб бўлаётган бўлсакда ўзимизда куч топиб олдинга интилдик ва вазифани уддаладик. Намангандан келган мухлисларга раҳмат.

Айни пайтда Рўзимбой Аҳмедов юқори формада шу сабабли охирги баҳсларда асосий таркибда унга имконият беряпман”, – деди Мўминжонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!