Илия Топурия: "Александр Усик UFC да катта муваффақият қозонади, чунки..."
Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия украиналик таниқли боксчи Александр Усик MMA, хусусан, UFC да муваффақият қозонишига ишонч билдирди.
"Усикнинг ҳаракатларидан кураш базаси борга ҳам ўхшайди. Бундан ташқари, у оғир вазн тоифасидаги ҳақиқий йиртқич. Агар Александр текдаунлардан яхши ҳимоялана олса, "стойка" да бокс маҳорати орқали барча рақибларини ер тишатиши мумкин. шу боис унинг UFC да катта муваффақият қозонишига ишонаман", - дея Топуриянинг "Source of Boxing" га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Усик охирги жангида Рико Верхувенни 11 раундда техник нокаутга учратди.

Фикрлар