Илия Топурия: "Ислом Махачевнинг қочгани учун яна кимдир товон тўлайди"
Енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия Оқ Уйда ўрта вазн чемпиони Ислом Махачев билан жанг режалаштирилгани, бироқ кейин барчаси ўзгариб кетганини таъкидлади.
"Ислом яна баҳона ўйлаб топди. Бу сафар жароҳат унга панд берганмиш. Очиғи, мен Оқ Уйда жанг қилишимни аввалдан билардим. Ҳатто бир пайтлар UFC бу турнирда менга ишонмаслигини айтганда ҳам, музокаралар ўтишини сезардим. Ниҳоят, улар менга Оқ Уйдаги оқшом кардидан ўрин беришди ва рақибим сифатида, дастлаб, Махачевни тилга олишди. Мен эса бунга бир сония ҳам иккиланмай рози бўлдим. Жанг ҳали расман тасдиқланмаган бўлса-да, Оқ Уй карди эртаси куни эълон қилиниши керак эди. Бироқ уйғонганимда Исломнинг жароҳат олганини билдим. Кейин Жастин Гэтжи номи пайдо бўлди. Нима ҳам дердим, Исломнинг қочгани учун яна кимдир товон тўлайди. Жастин, Оқ Уйда кўришамиз. Хавотир олма, кўз очиб-юмгунингча сени нокаут қиламан", – деди Илия.
Эслатиб ўтамиз, Топурия ва Гэтжи ўртасидаги баҳс 14 июнь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар