Илия Топурия кейинги жангини кимга қарши ўтказмоқчи?

  • 17.01.2026 09:07
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Енгил вазнда UFC чемпиони Илия Топурия UFC даги кейинги жангини қачон ва кимга қарши ўтказмоқчилигини айтди.

Tecno

"Тан олишим керак, ҳозир баъзи муаммолар қуршовида турибман. Бироқ барчаси тез орада ўз изига тушишига ишонаман. Режа бўйича, апрель-июнь ойларида Пэдди Пимблетт ва Жастин Гэтжи тўқнашуви ғолибига қарши октагонга чиқаман", - деб ёзди Илия ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, Топурия бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган ҳолда, 17 та жангдан иборат ғалабали серия қайд этиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!