Илия Топурия: "Махачев, ўнг қўлим юзингга текканида узоқ уйқуга кетасан"

  • 11.02.2026 16:49
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Енгил вазнда UFC чемпиони Илия Топурия ярим ўрта вазн чемпиони Ислом Махачевга нисбатан кескин гапларни айтиб ўтди. 

"Ҳамма кутаётган жангни Махачев негадир қабул қилмасдан, жуда кўп гапиряпти. Минглаб километр масофадан туриб мулоҳаза юритиш ва танқид қилиш жуда осон, лекин октагонга кирганимда, мен Жек Маддалена, Дэн Хукер ёки сен дуч келган бошқа йигитлардек эмаслигимни тушуниб етасан. Ўнг қўлим юзингга текканида, жуда узоқ уйқуга кетасан!" - деди Илия.

Эслатиб ўтамиз, оилвий муаммоларини ҳал қилгач Илия Топурия тез орада жангларга қайтишини эълон қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!