Илия Топурия рафиқасининг айбловлари туфайли судга чақирилди
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия 7 январь куни бўлиб ўтадиган суд мажлисига чақирилди. Бу ҳақда "El Mundo" нашри хабар бермоқда.
Журналистларнинг ёзишича, жангчининг рафиқаси Жоржин Узкатеги Баделл турмуш ўртоғини зўравонлик, тан жароҳати етказиш ва шафқатсиз муносабатда бўлишда айбламоқда. Шу билан бирга, 7 январь кунги йиғилишнинг ўзи Жоржина қарамоғидаги қизи билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун ҳам ўтказилади. Баделлнинг ўзи суддан қизи билан Испаниядан чиқиб кетишга рухсат сўраяпти.
Аввалроқ, оиласидаги вазият туфайли Топурия номаълум муддатга UFC жангларида иштирок этмаслиги маълум қилганди.
Фикрлар