Илия Топуриянинг кейинги жанги қачон бўлиши мумкин?

  • 15 октябрь, 21:17
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC раҳбари Дана Уайт енгил вазн чемпиони Илия Топуриянинг кейинги жанги ҳақида айтиб ўтди.

Tecno

"Илия январь ойида Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган "UFC 324" турнирида камарни ҳимоя қилиши мумкин. Ҳозирда шу бўйича ишлар олиб борилмоқда. Барчаси ҳал бўлиши билан расмий қарорни эълон қиламиз", - деди ташкилот раҳбари Лас-Вегасдаги матбуот анжуманида.

Ўн кун олдин "Eurosport" нашри Топуриянинг келаси йил бошида октагонга чиқиши ва унга америкалик Жастин Гэтжи рақиблик қилиши ҳақида ёзганди. Бироқ яна бир неча хориж манбалари "Элъ-Матадор"га потенциал рақиб сифатида британиялик Педди Пимблеттни кўрсатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!