Илёс Зейтуллаев: "Голдан кейин синиб қолдик"
Суперлигада 23-тур ортда қолди. "Бунёдкор" жамоаси Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биз учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. "Нефтчи" мудофаада жуда тартибли ўйин кўрсатади. Биринчи голга қадар муносиб кўринаётган эдик, аммо якунда мағлуб бўлдик. Ўрганиб чиқиб керакли хулосаларни чиқарамиз.
- "Бунёдкор" "Нефтчи" билан баҳсга қадар 5 та беллашувда мағлуб бўлмаётган эди?!
- Биласизми, Левченко кучли мутахассис. Шунга қарамай, "Нефтчи" билан биринчи бўлимда муносиб курашдик. Ҳимоячиларимиз уларга деярли имкон бермади, аммо голдан кейин синиб қолдик. Ўйинга қайтишга интилдик. Шу ўринда ҳакам томондан қўшиб берилган 5 дақиқа давомида рақиб футболчилари 6-7 дақиқа майдонда ётди. Футболчилар ўз вазифасини айёрлик билан уддалашди. Ҳакам бунга эътибор бериши керак эди.
Фикрлар