Илёс Зейтуллаев: "Захирадан қўшилаётганлар ўйинимизни кучайтириб беришяпти"

Суперлигада 25-тур ўйинлари давом эттирилди. "Бунёдкор" сафарда "Олимпик" билан куч синашди ва 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Беллашувдан сўнг жамоа мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин аввали бироз асабий ўтди, аммо якунда Суперлигада қолиш иштиёқи устунлик қилди. Биз йигитларга вазиятдан чиқиб кетишимиз шарт эканлигини айтдик ва улар мураббийлар штабига ёрдам беришларини сўраган эдик. Бизга бироз етишмаётган нарсалар бор, аммо биз тўғри йўлдамиз. 

- "Бунёдкор"да биринчи бўлимда ҳеч нарса ўхшамади. Иккинчи таймдаги ўзгаришлар вазиятга таъсир қилди. 

- Сўнгги учрашувларда йигитлар асосий ёки захира футболчиси йўқ эканлигини тушунишди. Бизда захирадан қўшилаётганлар ўйинимизни кучайтириб беришмоқда. Бугун ҳам шундай бўлди. Бу жамоа руҳи. Ҳар бир ижрочи ўз вазифасини тўғри бажармоқда. Биринчи бўлимда "Металлург"да бўлгани каби, ғалаба қозонишдан қўрққани йўқ. Биз масалани ҳал қилиш учун 2-3 имкониятга эга бўлдик ва ҳаммасини эртароқ якунлашимиз ҳам мумкин эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!