Индонезия бош мураббийи: "Айни шу фактор Ўзбекистонни турнирдаги энг кучлиси қилиб турибди..."

Эртага Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз Қатар майдонларида ўтаётган қитъа мусобақасининг ярим финалида Индонезия термасига қарши майдонга тушади. Бўлажак муҳим учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда рақибларимиз бош мураббийи Шин Тае-Йонг қуйилагиларни айтди:

"Ҳаммага хайрли кеч! Билишим бўйича, Индонезия 68 йил олдин, яъни 1956 йилги Мельбурнда ўтган Олимпиадада иштирок этган. Бу сафар тарихни такрорлаш вақти келди, деб ўйлайман. 

Менда ҳеч қандай босим йўқ, йигитлардан мазкур босқичга келганимиздан мамнунмиз. Эндиги мақсадимиз - Индонезия терма жамоасини Олимпиадага олиб чиқиш!

Ўзбекистон жуда тезкор жамоа, улар ҳимоядан ҳужумга ва аксинча, ҳужумдан ҳимояга жуда тез кўчиб ўтади. Айни шу фактор уларни бу турнирдаги энг кучлиси қилиб турибди, деб ўйлайман. 

Уларни енгиш учун бизда яхши кайфият ва омад бўлиши керак. Қолаверса, жамоани ҳар томонлама муносиб тайёрлашимиҳ ҳам шарт. Бу ўта катта аҳамиятга эга бўлган тўқнашув!", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!