Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео)
U23 Осиё чемпионатининг 3-ўрни учун кечган баҳсда Ироқ терма жамоаси Индонезияга қарши майдонга тушди.
Ярим финалда Ўзбекистон ёшларига мағлуб бўлган Индонезия Париж Олимпиадаси йўлланмаси тикилган ушбу ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очди. Ивар Женнер 19-дақиқада индонезияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо Ироқ терма жамоаси камбэк қила олди. Қўшимча бўлимларга қадар давом этган баҳс якунида 2:1 ҳисобида ироқликлар ғалаба қозонишди. Шу тариқа Ироқ терма жамоаси Париж-2024 Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди.
Энди Индонезия Парижга бориш учун қитъалараро плей-офф баҳсида Гвинея тўсиғидан ўтишига тўғри келади.
Қуйида Ироқ – Индонезия баҳсининг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар